Лойиҳа ҳақида

Салом! CABAR.asia мактабига хуш келибсиз!

CABAR.asia медиа мактаби – бу журналистлар, журналистика факультети талабалари/ўқитувчилари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги янги медиалар ҳамда рақамли журналистика мавзуларига қизиқувчилар учун мўлжалланган замонавий ўқитиш воситаси.

Сайтда ҳозирги кунда энг зарур бўлган медиа мавзуларга оид 20 дан ортиқ интерактив онлайн курслар мавжуд. Ўқишни тамомлагач, сиз қаттиқ муқовали сертификатга эга бўлишингиз мумкин.

ЎҚИШНИ ҲОЗИРОҚ БОШЛАШ

Мазкур лойиҳа бевосита Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги журналистика факультетларининг ўқитувчилари ва талабаларининг потенциалини оширишга қаратилгани боис, медиа мактабининг манбалари мутлақо бепул бўлиб, улардан таълим мақсадида фойдаланиш маъқулланади.

“Марказий Осиёда янги медиалар ва рақамли журналистикани ривожлантириш” лойиҳаси Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан Буюк Британия ҳукумати кўмаги асосида амалга оширилади.

Мазкур портални яратишдан мақсад – сифатли гендер ва зиддиятли-таъсирчан контент яратиш, шунингдек дезинформация ва фейк янгиликларга қарши ҳаракат қилиш орқали Марказий Осиё ҳудудида ОАВ потенциалини мустаҳкамлаш.

Биз билан ҳамкорлик қилиш учун ёки фаолиятимиз билан боғлиқ бўлган барча саволлар бўйича _га ёзинг.

Барча янгиликлар ва тадбирларнинг оффлайн анонсларини “Янгиликлар” бўлимида ёки ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.