Cabar School Maqolalar Тест: Марказий Осиё мамлакатларидаги интернет-цензуранинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? 19.02.2021 Baham ko'ring Biz ijtimoiy tarmoqlarda Instagram Facebook Telegram Yangilanishlar uchun obuna bo'ling Media School Cabar.asia YuklashChop etish Тест: Марказий Осиё мамлакатларидаги интернет-цензуранинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? Тест: Марказий Осиё мамлакатларидаги интернет-цензуранинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни биласиз? Марказий Осиё мамлакатларида ижтимоий, миллий, қабилавий, ирқий, синфий, ёки диний адоватни аланга олдиришда (қўзғатишда), уруш, экстремизмни тарғиб қилишда ёки ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқларни тарқатишда аниқланган интернет фойдаланувчиларга нисбатан етарли даражада жиддий жазо кўзда тутилган. Лекин интернетдаги бундан кўра анча зарарсиз фаоллик ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборининг сабаби бўлиши мумкин. Тестдан ўтинг ва интернет фойдаланувчилари учун ҳуқуқий тузоқлар ҳақида қанчалик маълумотга эга эканлигингизни аниқланг. Шундай вазиятни тасаввур қилинг: мамлакатингизнинг учта тумани техноген ҳалокатдан содир булган сув тошқинидан азият чекди. Минглаб уйлар вайрон бўлди ва кўплаб одамлар уйсиз қолди. Президент фалокат қурбонларига товон тўлаш билан бир қаторда янги уйлар қуриб беришини ваъда қилди. Аммо ярим йил ўтгач ваъдалар бажарилмади. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда шикоят қилмоқчи бўлганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, бир неча кун ушлаб турилади. Энди сизга савол: Марказий Осиё мамлакатларининг қайси бирида яшайсиз? Қозоғистонда Жиноят кодексининг бутун моддаси биринчи президентнинг шаъни ва қадр-қимматини интернетдаги хужумлардан ҳимоя қилишга бағишланган. Сизнингча, Нурсултон Назарбаевга нисбатан ҳақоратли хабар ёзган интернет фойдаланувчисини нашри учун қамоққа олишлари мумкинми? Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари блогернинг нашрлари остидаги изоҳлар учун ҳақиқатан ҳам жиноий жавобгарликка тортиши мумкинми? Ўзбекистонда одамларни норозилик акциясига чиқишга чақирганлик учун қамоққа олиниши мумкинми? 2020 йилда Қирғизистонда «қизил зонада» ишлаган шифокорлар ижтимоий тармоқларда улар сифатли ҳимоя воситаларисиз ишлашга мажбур бўлганликлари, иш шароитларига шикоят қилишлари ва ҳк. тасвирланган видеолавҳалар қолдирган. ДҲДҚ шифокорларни топиб, уларни камерага раддия беришга, «ёлғон ахборот тарқатганлари» учун узр сўрашга мажбурлаган. Сизнинг фикрингизча куч ишлатарларнинг ҳаракатлари қонунийми? Ўзбекистон американинг Sandvine компаниясининг интернет-трафикни саралайдиган усканаларни махсус сотиб олди. Бу усканалар сайт ва мессенжерларни блоклаш ва интернетни цензура қилиш учун ишлатилиши мумкин. Бу ростми, ёлғонми? Тожикистонда турли пайтларда «Одноклассники», «ВКонтакте», Facebook, Instagram, YouTube тармоқларига, ҳамда Google қидирув тизимига кириш чекланганлиги ростми? Қозоғистонда интернет фойдаланувчисини лайк учун жавобгарликка тортишлари мумкинми? Яхши натижа…. Интернетдаги сўз эркинлиги бемаъни товуш бўлмаган параллель олам учун. Ёмон эмас, лекин ижтимоий тармолқларда фаол бўлсангиз бу етарли бўлмаслиги мумкин. Аъло! Тармоқдаги қандай ҳаракатлар ҳукумат томонидан таъкибга баҳона бўлишидан жуда яхши хабардорсиз. Agar siz imlo xatosini topsangiz, iltimos, ushbu matnni tanlab va Ctrl + Enter tugmalarini bosib bizga xabar bering. Baham ko'ring Biz ijtimoiy tarmoqlarda Instagram Facebook Telegram Yangilanishlar uchun obuna bo'ling Media School Cabar.asia YuklashChop etish