Yuklash
Chop etish

Қозоғистондаги сайлов жараёнларини ёритишда журналистлар нималарни ёдда тутишлари керак

Қозоғистонда маслахатлар (маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари) ва Қозоғистон Республикаси Парламенти (мамалакатнинг қонун чиқарувчи органининг қуйи палатаси) депутатлари сайловлари эълон қилинди, улар 2021 йилниг 10 январида бўлиб ўтади.

CABAR.asia медиа ҳуқуқшуноси Гульмира Биржанова билан биргаликда журналистлар ва ОАВ сайлов жараёнини ёритишда қандай ҳуқуқий жиҳатларни ёдда тутишлари кераклиги тўғрисида тавсиялар тайёрлади.

Агар ОАВ сайлов жараёнини ёритишда иштирок этмоқчи бўлса, у қуйидагиларга амал қилиши шарт:
  • сайлов куни расмий тайинланганидан кейин ўнинчи кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида тўлов миқдори, эфир ва босма жойларни тақдим этиш шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни нашр этади ва МСКга тақдим этади;
  • сайловолди ташвиқотнинг қоида ва талабларига риоя қилиш;
  • номзод ва сиёсий партиянинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини била туриб атайдан камситадиган материалларни нашр этишдан сақланиш ва сайлов кампаниясини холисона ёритиб бериш;
  • барча номзодлар ва партия рўйхатларини илгари суриш, уларни сайлов комиссиялари томонидан рўйхатга олиш, тенг миқдордаги эфир ва босма майдонларни тақдим этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга мажбурдир;
  • оммавий ахборот воситалари шартнома асосида рўйхатдан ўтган номзодларга ва партиялар рўйхатини илгари сурган сиёсий партияларга эфир вақти, босма жой беради;
Сайловларни ёритаёган ОАВ нималар қилиш тақиқланган

У ёки бу номзодга устунлик бериш, нашр ададини ўзгартириш, номзодларнинг нутқини узиб, шарҳлаш, чунки ОАВ таҳририятининг сайлов кампаниясида иштирок этиши барча номзодларнинг материалларини истисносиз нашр этишга розилигини билдиради.

Сайловолди ташвиқотини ўтказиш муддатлари

Миллий қонунчилика мувофиқ, Қозоғистондаги сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш муддати тугаган пайтидан бошлаб бошланади ва овоз бериш кунидан олдингги куннинг ярим тунида тугайди. 

Қозоғистон Республикасида эълон қилинган сайловларнинг сайловолди ташвиқоти 10 декабрнинг 18:01да бошланади ва 2021 йилнинг 9 январининг 00:00да тугайди.

Агар қайта сайлов тайинланса, сайловолди ташвиқот қайта сайлов тайинланган пайтдан бошланади. У сайлов кунидан бир кун олдин тугайди.

Аккредитация ҳақида

Аккредитация фақат чет эл оммавий ахборот воситалари учун мажбурийдир. Хорижий ОАВ воситаларига аккредитация ҚР ТИВ томонидан берилади. 

Қозоғистон ОАВ журналистида аккредитация мавжудлиги унга аккредитацияси бўлмаганларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқлар бермайди. Лекин у иш олиб боришни енгиллаштириши мумкин.

Ахборотдан фойдаланиш тўғрисида

Қозоғистон Республикасининг  «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ, журналист сайловга тайёргарлик кўриш босқичида ҳар қандай маълумот учун сайлов комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Сайлов участкаларида ишлаш тўғрисида

Овоз бериш куни, сайлов участкаси овоз бериш учун очилган пайтдан бошлаб ва овоз бериш натижаларини аниқлагунга қадар, овозларни санаб чиқишда ҳар бир оммавий ахборот воситасидан бир вақтнинг ўзида битта вакили унда хизмат гувоҳномаси ва таҳририят топшириғи мавжуд бўлган ҳолда сайлов участкасида бўлиши мумкин. 

Фото- ва видео тасвирга тушириш тўғрисида

ҚР Фуқаролик кодексининг «Тасвирлашга бўлган ҳуқуқ» номли 145 моддасига мувофиқ сайлов участкаларида суратга олиш ишлари амалга оширилиши мумкин, чунки сайловлар оммавий тадбир ҳисобланади. Ва белгиланган амалиётга кўра, оммавий тадбирларни суратга олиш учун фуқароларнинг розилиги талаб қилинмайди. 

Социологических тадқиқотларни нашр этиш тўғрисида

Сайлов билан боғлиқ ижтимой сўров натижаларини эълон қилишда оммавий ахборот воситалари сўров ўтказаган юридик шахсни; сўровга буюртма берган ва унга пул тўлаган шахсларни; сўровнома вақти; маълумот тўплаш усули; саволнинг аниқ ифодаси; респондентлар сони ва натижаларнинг хатолик даражасини кўрсатиши шарт.  

Номзодларни бадном қилувчи ахборот тарқатиш учун жавобгарлик тўғрисида

Қонунга биноан, ОАВ номзодлар, сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини объектив ёритишлари талаб этилади, шунинг учун улар номзод ёки сиёсий партиянинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ташвиқот материаллари ва бошқа маълумотларни нашр этишдан сақланишлари керак. Бу шуни англатадики, нашрлар ва телеканаллар ушбу шахсларга шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун раддияни босма нашрнинг навбатдаги сонида бир хил ҳажмда, бир хил шрифтда ва рад қилинган хабар ёки материал жойлаштирилган жойда нашр этиш имкониятини беришлари керак.

Радио ва телевидениеда рад этиш радио ва телевидениеда куннинг бир вақтида ва рад қилинаётган хабар ёки материал билан бир хил телевидение ёки радиоэшиттиришда, шунингдек ушбу телевидение ёки радио дастури ёпилганда, тегишли тематик йўналишида бўлган теле ёки радио дастурда эфирга узатилиши керак.

Раддия хажми раддия этилаётган хабар ёки материалнинг хажмидан икки ва ундан кўп баробар кўп бўлиши мумкин эмас.

Суд даъвоси объекти бўлиб қолмаслик учун сайловлар ва номзодлар тўғрисида материаллар қандай бўлиши кераклиги ҳақида

Нейтрал оҳанг энг яхшидир. Нашр этилишдан олдин барча материаллар сиёсий номзодлар ва партияларга нисбатан афзалликлар ёки ёндашиш белгилари нуқтаи назаридан текширилиши керак. Бу шуни англатадики, номзодлар ҳақидаги хабарларда уларга оид баҳолар ёки башоратлар бўлмаслиги керак. 

Аsosiy fotosurat: tengrinews.kz

Agar siz imlo xatosini topsangiz, iltimos, ushbu matnni tanlab va Ctrl + Enter tugmalarini bosib bizga xabar bering.

Yuklash
Chop etish