Медиа ҳуқуқшунослари CABAR.asia-га Марказий Осиё журналистларининг фаолиятини қандай қонунлар тартибга солишини ҳамда минтақада ОАВ фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонунчилик базасини асосий муаммоларини айтиб ўтдилар.
Ўзбекистон: аккредитациянинг эскирган қоидалари ҳали қучда
Ўзбекистонда ОАВ ва журналистларнинг фаолияти қуйидаги меёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан тартибга солинади:
- «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни билан,
- «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни билан,
- «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида» ги қонуни билан,
- «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуни билан,
- «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни билан,
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори,
- Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
«Perspektiv konsalting» консалтинг компаниясининг медиа ҳуқуқшуноси Илхом Ҳамидов таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон қонунчилик базасида сўз эркинлиги чегараларини кенгайтириш, оммавий ахборот воситалари ривожига ҳисса қўшиш нуқтаи назаридан илғор ўзгаришлар юз берди.
«2020 йилнинг сўнгги кунларида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилишни назарда тутувчи тузатишлар қабул қилинди. Шу билан бирга, янги, «Ёлғон маълумот тарқатиш» деб номланган 244-чи модда киритилди. Ҳозирча ёлғон маълумот ва туҳмат орасидаги фарқни қандай ажратиш унчалик тушунарли эмас, чунки бу тушунчалар ўхшаш. Бироқ, ушбу ташаббус белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштириш ва келажакда тўлиқ декриминаллаширишга қаратилган ижобий тенденция. Гарчи ушбу таҳминни тасдиқловчи сиёсий баёнотлар ҳозиргача бўлмаган бўлса ҳам», – дейди Ҳамидов.
Унинг сўзларига кўра ўтган ёзда президент маъмурияти ҳузуридаги Алоқа ва оммавий коммуникация агентлиги (АОКА) «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирининг лойиҳасини ишлаб чиқди, унда, бошқа нарсалар қатори ОАВ фаолият бошлаши учун давлат рўйхатига олиш ўрнига хабар бериш тартиби жорий этилиши кўзда тутилган. Аммо ушбу қонун лойиҳасининг кўриб чиқилиши қайси босқичда эканлиги номаълум.
«Шунингдек, АОКА 2020 йилнинг январь ойининг бошида ягона қонун билан ахборот олиш эркинлигини таъминлаш соҳасида учта қонунни бирлаштиришга мўлжалланган («Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»; «Ахборот эркинлиги тамоиллари ва кафолатлари тўғрисида»; «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида») «Ахборот олиш эркинлиги, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятиниг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди», – деб, таъкидлайди Илхом Хамидов.
Экспертнинг фикрига кўра, журналистларни аккредитация қилиш қоидаларини эскирганлигини Ўзбекистондаги медиа соҳасидаги амалдаги қонунчиликнинг камчиликлари қаторига қўшса бўлади.
«Бугунги кунда, ахборот ҳажми ва у билан алмашиш тезлиги ҳар куни ўсиб бораётган пайтда, қоғоз хужжатларни талаб қилиш, журналистларнинг аккредитация қилиш масаласини етарлича узоқ муддатда (аккредитация тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб 30 кун) кўриб чиқиш журналистлар ва ОАВ учун ноқулайликлар яратади», – деб, ҳисоблайди Ҳамидов.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, давлат органларининг ахборот олиш ҳақидаги сўровлар билан, жумладан ОАВ ва журналистлар томонидан тушганг сўровлар билан ҳар доим ҳам тўғри ишламаслиги Ўзбекистон журналистлар фаолиятини мураккаблаштирмоқда.
«Журналистларнинг «Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази» ННТ ҳузуридаги Журналистлар учун юридик клиникасига қилган мурожаатларига кўра, журналистлар кўпинча уларнинг маълумот учун сўровлари мурожаатлар билан аралашиб кетадиган ҳолатга дуч келишади», – дейди медиаҳуқуқшунос.
Биринчи марта «маълумот учун сўров» атамаси 1997 йилда қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги қонунда ишлатилган. Ушбу хужжатда ҳар кимнинг тўғридан-тўғри ёки қонуний вакиллари орқали маълумот сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқи кўзда тутилган эди. Шунингдек, ушбу қонун сўров шаклини, унинг куриб чиқилиш муддатини белгилади. Қонуннинг 1997 йилдаги таҳририда сўровнинг икки хилдаги шакли кўзда тутилган эди: ёзма ва оғзаки, ёзма сўровнинг кўриб чиқилиш муддати у олинган пайтдан бошлаб 30 кундан ошмаслиги белгиланган эди.
Анча кечроқ, 2014 йилда »; «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан («Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритилди – электрон шакли қўшилди (бу ёзма сўровга тенг), шунингдек ёзма сўровни кўриб чиқиш муддати келиб тушган кундан бошлаб 15 кунгача қисқартирилди.
Қирғизистон: ўз-ўзини цензура қилиш ривожланишни чекламоқда
Қирғизистонда ОАВ ва журналистлар фаолиятини тартибга солувчи деб 1992 йил 7 июлида қабул қилинган ва Жўқорку Кенеш қарори билан кучга киритилган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуни ҳисобланади.
Бундан ташқари республикада «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги» қонунлари амал қилмоқда. Шунингдек, ОАВ фаолияти 2008 йилда қабул қилинган «Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун ва 2011 йил 2 июлидаги «ҚР президенти ва Жўқорки Кенеш депутатлари сайловлари тўғрисида»ги Конституцион қонуни билан тартибга солинади.
Медиа Полиси Институтининг экспертлари миллий қонунчиликни шакллантириш босқичида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун матбуот, телевидение ва радиоэшиттиришларни ривожлантиришда сўзсиз улкан роль ўйнади. Узоқ давр мобайнида хужжат «бозорнинг» ҳамма иштирокчилари учун қулай эди, бироқ бугун унинг кўп нормалари тубдан ўзгартишларни талаб қилмоқда, унда ноаниқликлар, бўшлиқлар ва зиддиятлар учрайди.
Медиа ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра Республика медиа маконининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган энг жиддий муаммоларидан бири цензурадир.
«Қонунчиликга биноан, ҳеч ким журналистдан хабарлар ва материаллар бўйича олдиндан келишиб олишни талаб қилиши, шунингдек матнни ўзгартиришни ёки материал ёки хабарни матбуотдан (эшиттиришдан) бутунлай олиб ташлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Бироқ амалда ўз-ўзини цензура қилиш журналистик фаолиятини кучли чеклови бўлиб қолмоқда», – деб таъкидлайди Медиа Полиси Институнинг ҳуқуқшуноси Акмат Алагушев.
Унинг сўзларига кўра, бунинг сабаби шундаки, қонун нуқтаи назаридан фақат маълумотларни тартарқалишига йўл қўймаслик учун тўғридан-тўғри босим цензура сифатида тушунилади.
Маълумотларни тузатиш, ўзгартиш учун ОАВ қилинган билвосита таъсирни ҳам цензура сифатида тан олиш керак. Бу турли шаклларда, жумладан, ОАВни ноқонуний равишда давлатга ёки унинг активларни бошқа тасарруфига ўтказиш, шаъни ва ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳолатларида асоссиз равишда юқори товон пули ундириш ва мулккни ҳибсга олиш чораларини ўз ичига қамраб олади. Цензурага шунингдек ОАВ ҳаракат қилаётган бозорларда чекловлар қўйилиши, фуқаролик муамаласига киритилган маълумотларнинг тарқатилишига тўсқинлик қиладиган, журналистларга қарши таҳдидлар ва куч ишлатилиши, ОАВ босқинчилик йўли билан тортиб олиниши киритилиши керак», – дейди медиа ҳуқуқшуноси.
Унинг сўзларига кўра, амалдаги қонунда ОАВга ўтказиладиган турли хил босимларининг батафсил таърифи берилган, цензурага бағишланган бўлими етишмайди.
Ундан ташқари эксперт ОАВ ахборотни олиш эркинлигига оид қонунчилик базасидаги камчиликларни таъкидламоқда.
«”ОАВ тўғрисида”ги қонун давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг журналист сўровига жавоб бериш муддатларига аниқ муддат белгилаш каби қўшимчаларни талаб қилмоқда. Жавоб беш кундан кечиктирилмай берилиши керак, агар сўров фуқаронинг ҳимоя қилиш, атроф-муҳит ҳолати, бахтсиз ҳодисалар, фалокатлар, хавфли табиий ҳодисалар ёки юзага келган ёки содир бўлиши мумкин бўлган, бошқа фуқароларнинг ва давлат хавфсизлигига таҳдид соладиган фавқулодда вазиятларга тегишли бўлса, жавоб тайёрлаш муддатини 2 кунгача белгиланиши керак», – деб ҳисоблайди Акмат Алагушев.
Бундан ташқари, хусусий мулк шакли бўлган ташкилотларнинг маълумотларига киришни (маълумотларини олишни) аниқ белгилаб берадиган тузатишлар зарур.
«Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ОАВда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган оммавий манфаатли маълумотлар билан танишиш имкониятини таъминлашлари шартлигини алоҳида бандда белгилаш зарур. Ушбу тоифадаги ахборот эгалари учун, улар юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ёки мулкчиликнинг аралаш шаклига эга бўлган акциядорлик жамиятлари бўлишларидан қатъи назар, 10 кунлик муддат белгиланади», – дейди Медиа Полиси инстутути ҳуқуқшуноси.
Бундан ташқари, Алагушевнинг фикрига кўра, журналистларнинг кундалик ишларида уларнинг ҳимояларининг чегараларини кенгайтириш даркор.
«Қонунда ОАВ ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатиш учун жавобгар бўлмаган ҳолатлар белгилаб қўйилган. Модда «Ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатиш учун жавобгарликдан озод қилиш ҳоллари» деб номланган. У ОАВ журналистларини кундалик ишларида ҳимоя қилувчи тўртта позицияни аниқлайди. Ушбу нормани қўшимча ҳолатлар билан кенгайтириш керак. Бундай ҳолатлардан бири, ҳеч бўлмаганда, турдош бўлган «Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун нормаси бўлиши керак. Унга мувофиқ «Телерадиоэшиттириш ташкилоти ва унинг ходимлари ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни тарқатиш учун жавобгар эмаслар, агар: бу бошқа ОАВ ёки ахборот агентликлари томонидан тарқатилагн материаллар уларга ҳавола қилиниб, сўзма-сўз берилган бўлса», – деб, таъкидлайди ҳуқуқшунос.
Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, таҳририят, бош муҳаррир ва журналист фуқароларнинг бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қиладиган (масалан шахсий ва оила сирини ҳимоя қилиш ҳуқуқини), ёки болаларни соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи, ва ниҳоят, ОАВ эркинлиги ва/ёки журналистнинг ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун бузганларни тарқатиш учун, агар улар ҳам қайта нашр этилган ёки бошқа ОАВ нусха олинган ҳолда, жавобгарликдан озод қилиниши керак.
Тожикистон: Қарама-қарши қарашлар гирдобида
Тожикистонда медиаташкилотлар ва журналистлар фаолиятини қуйидагилар тартибга солади:
- Тожикистон Республикаси Конституциясининг 30 моддаси;
- «Даврий нашрлар ва бошқа оммавий воситалари тўғрисида»ги қонун;
- «Телевидение ва радиоэшиттиришлар тўғрисида»ги қонун;
- «Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида»ги қонун.
Умуман республика бўйича 10 дан ортиқ қонунлар сўз эркинлиги ва ахоборот эркинлигини таъминлайди.
Тожикистон мустақил ОАВ Миллий ассоциацияси раиси (ТМОАВМА) Нуриддин Каршибоев мавжуд қонунлар, асосан, халқаро стандартларга мос деб, ҳисоблайди.
«Аммо, қонунчилик хужжатлари орасида айрим қарама-қарши қарашлар ёки чекловлар мавжуд, улар, менинг нуқтаи назаримда, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши аъзоларининг эътирозларига баҳона бўлмоқда. Бу камчиликларни УДО нинг (Умумжаҳон даврий обзори) навбатдаги ҳисоботидан олдин мамлакат қонунчилигини уйғунлаштириш жараёнида бартараф қилиниши даркор», – дейди эксперт.
Унинг таъкидлашича, асосий муаммо қонунчиликни қўллаш амалиёти билан боғлиқ.
«Қонун устиворлиги Тожикистонда шу пайтгача декларатив шиор бўлиб қолмоқда. Айбсизлик презумпциясига риоя қилинмайди, мустақил суд тизими йўқлиги қонун нормаларини саралаб қўллашга олиб бормоқда. Юқоридаги камчиликлар, мамлакатдаги ОАВ қийин шароитлари билан боғлиқ бўлган бошқа объектив ва субъектив омиллар билан бир қаторда, журналистларга ўз вазифаларини эркин бажаришга имкон бермайди», – деб, хулоса қилади Нуриддин Каршибоев.
Қозоғистон: талаблар тобора кучайиб бормоқда
Қозоғистонда медиаташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари қуйидагилардан иборат:
- Конституция,
- «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун,
- «Телевидение тўғрисида»ги қонун,
- «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонун,
- «Алоқа тўғрисида»ги қонун,
- «Ахборотдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун,
- Диффамацияга оид нормалар – Фуқаролик Кодекси ва МҲКо,
- Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва сирлар тўғрисидаги ва миллий, диний адоват ва низолар, ижтимоий келишмовчилик ва экстремизмнинг бошқа кўринишларини қўзғатишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Жиноят ва Фуқаролик Кодексларининг нормалари,
- «Реклама тўғрисида»ги қонун,
- муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга оид қонунчилик.
«Ҳуқуқий медиа марказ» жамоат ташкилотининг ҳуқуқшуноси Гулмира Биржанованинг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ҳар кимда сўз ва ижод эркинлиги, ахборот эркинлигини кафолатлаганига қарамай, умуман, ушбу кафолатлар халқаро ҳуқуқларда белгилаган даражадан паст.
«Республикада ОАВ тўғрисидаги қонунчилик батамом чекловчи ва тақиқловчи меъёрлардан иборат бўлиб, аксарият ҳолларда сўз эркинлиги соҳасида халқаро стандартларга мос келмайди. Ва сўнгги тенденциялар шундан иборатки, давлат ушбу соҳадаги қонунчиликни тобора кучайтирмоқда», – дейди Биржанова.
Мутахассиснинг фикрига кўра, бугунги кунда медиа қонунчилиги соҳасидаги ижобий силжишлардан бири бу Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг туҳмат ҳақидаги моддани декриминаллаштириш тўғрисидаги қоидалар мавжуд бўлган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ижро иши ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш масалаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини имзолаши бўлди.
«Энди ҚР ЖК 130 моддаси («Туҳмат») Жиноят кодексидан Маъмурий кодексга ўтказилди. Бундан ташқари ўзининг расмига эгалик ҳуқуқига ўзгартишлар киритилди. Энди ОАВ медиамаҳсулотларини тайёрлаш, нашр қилиш, кўпайтириш ва тарқатишда тасвирланган шахснинг розилиги ҳар доим ҳам керак эмас», – деб, таъкидлайди Биржанова.
Унинг таъкидлашича, ушбу қоида қуйидаги ҳолатларга оид:
- агар тасвирланган шахс маданият соҳасида , ижтимоий аҳамиятга эга бўлган оммавий спорт тадбирларида, йиғилишларда, митингларда, юришлар ёки намоишларда ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлса ёки уларда иштирок этганда;
- агар тарқатилаётган маълумот шахснинг қиёфаси ва ушбу шахснинг расмий ва/ёки жамоат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни қамраб олган бўлса, шунингдек, шахснинг ўзи, унинг қонуний вакили ёки ваколатли шахс томонидан кириш чекланмаган манбаларда эълон қилинган бўлса;
- Агар шахснинг тасвири конституциявий тизимни, жамоат тартибини, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг соғлиғи ва ахлоқини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилс а.
Шу билан бирга, медиа ҳуқушуносининг сўзларига кўра, Қозоғистон қонунчилигида журналистлар ишини мураккаблаштирадиган ва сўз эркинлигини ривожлантиришга халақит бераётган кўплаб нормалар мавжуд. Хусусан, бу ёзма ва оғзаки матнларни тарқатиш, шунингдек жамоат олдида сўзлаш орқали содир этилган хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликни назарда тутадиган бир қатор моддалар.
Улар қаторига ҚР ЖК қуйидаги моддалари киради:
- «Тажовузкор урушни бошлашга қаратилган тарғибот ёки оммавий чақириқлар»;
- «Ижтимоий, миллий, қабилавий, ирқий, синфий ёки диний адоватни қўзғатиш»;
- «Жамоат тартибини бузиш ёки фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига ёки жамият ёки қонун билан қўриқланадиган давлат манфаатларига катта зарар етказиш хавфини туғдирадиган ёлғон маълумотларни қасддан тарқатиш»;
- «Ҳокимиятни тортиб олиш ёки ушлаб қолишга, шунингдек ҳокимиятни тортиб олиш ва ушлаб қолиш ёки Қозоғистон Республикасининг конституциявий тузумини мажбуран ўзгартишга қаратилган тарғибот ёки оммавий чақириқлар»;
- «Терроризмни тарғиб қилиш ёки террористик актини амалга оширишга қаратилган оммавий чақириқлар» ва бошқалари.
Қозоғистонда ҚР ЖК 174 моддаси «Ижтимоий, миллий, қабилавий, ирқий, синфий ёки диний адоватни қўзғатиш» энг «муваффақиятли» равишда қўлланилади. Интернет нашрларда эълон қилинган материалларга оид барча овоза бўлган суд жараёнлари ушбу модда билан боғлиқ.
Моддада ижтимоий, миллий, қабилавий, ирқий, синфий ёки диний адоватни қўзғатишга қаратилган қасддан амалга оширилган ҳаракатлар, фуқароларнинг миллий шаъни ва қадр-қимматини ёки диний ҳиссиётларини таҳкирлаш, шунингдек, фуқароларнинг динга, синфий, миллий, қабилавий ёки ирқий муносабатлари асосида устунлиги ёки норасолигини тарғиб қилиш, агар ушбу ҳаракатлар оммавий равишда ёки оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган, шу қаторда адабиётларни ёки бошқа маълумот тарқатувчи орқали ижтимоий, миллий, қабилавий, ирқий, синфий ёки диний адоватни қўзғатишга қаратилган ҳолда содир этилган бўлса жавобгарлик кўзда тутилган ва икки йилдан етти йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади», – деб, тушунтириш бермоқда Гулмира Биржанова.
Аммо, унинг сўзларига кўра, яқинда ҚР ЖК 174 моддасида баъзи ўзгартишлар юз берди. Моддаинг номида «қўзғатиш» тушунчаси «авж олдириш» тушунчасига алмаштирилди, шунингдек озодликни чеклаш ва ундан маҳрум қилишдан ташқари қўшимча чоралар– икки мингдан етти минггача ойлик ҳисоб-китоб кўрсатгичлари миқдорида жарима киритилди.
Гулмира Биржанова фикрига кўра, Қозоғистон ҳокимияти ахборот қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириши керак.
«ОАВ тўғрисида янги демократик қонун қабул қилиш керак, қонунчиликни қўллаш амалиётида эса халқаро тамойиллар ва стандартларга мурожаат қилиш даркор. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг жиноий қонунчилигида сўз эркинлиги ҳуқуқини аалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни – ҳақорат қилиш, қасддан ёлғон маълумот тарқатиш, адоватни қўзғатиш билан боғлиқ жиноятларни декриминаллаштириш талаб этилади», – дейди у.