Yuklash
Chop etish

Икбол Исаков: ижтимоий тармоқлар учун видеоларни қандай тайёрлаш керак?

YouTube’нинг статистик маълумотларига кўра, ушбу тармоққа ҳар дақиқада 300 соатлик видео юкланади ва ҳар куни 5 миллиардан ортиқ видеолар кўрилади. Хўш, шунча видео орасида сизнинг видеоингиз йўқолиб кетмаслиги учун нима қилиш керак?

Биз сиз билан ижтимоий тармоқ учун қандай видеолар тайёрлаш бўйича амалий маслаҳатларни кўриб чиқамиз. Бундай қарорга келиш учун кўплаб факторлар асос бўла олади.

Биринчидан, видеонинг мавзуси. Бу мавзу аудитория учун қанчалик қизиқ бўла олади? Шунинг учун видео тайёрлашдан аввал сиз видеони ким учун тайёрлаётган эканингизни билишингиз жуда мухим. Аудитория ҳақида яхшилаб ўйлаб кўринг. Видеони ким кўради? Сиз танлаган аудитория учун қандай мавзулар қизиқ бўлиши мумкин? Уларни видео кўришга нима мажбур қила олади?

Видео жуда ҳам узун бўлиши керак эмас. У максимал даражада қисқа бўлиши мақсадга мувофиқ.

Диққат
Ҳозирги кунда янгилик ва хабарлар билан ишловчи агентликлар 1 дақиқа атрофидаги видеолар тайёрламоқда. Чунки бир дақиқадан ортиқ видео аудитория учун, биринчидан, жуда ҳам узун – улар видеонинг тугашини кутмайдилар. Агар бу мавзуга қизиққан кам сонли инсонларни хисобга олмасак, қолганлар бу видеога қизиқмаслик хавфи кўпроқ, сабаби узоқ видеолар мегабайт жихатидан ҳам оғир ҳисобланади. Аудиториянинг эса интернет трафиги чекланган. Улар ўз мегабайтларини шунчаки ишлатиб юборишни истамайдилар.

 

Орқа фондаги овозга катта эътибор қаратинг. Видеода акс садо ёки ортиқча овозлар аралашиб кетмаслиги жуда ҳам мухим.

Видеога олиш жараёнига келсак.

Жуда мухим! Ҳеч қачон видеони вертикал шаклда тасвирга олманг.

Телефонингизни вертикал эмас, горизантал ҳолатда ушланг!


Фото: engadget.com

Нега? Чунки уйингиздаги телевизор вертикал эмас, балки горизантал ҳолатда туради! Сиз кинотеатрдасиз. Экран ҳам горизонтал ҳолатда. Вертикал эмас.

Телефонни маҳкам ушланг. У қимирламаслиги керак. Қўлдан тушиб кетиши тўғрисида умуман гап бўлиши мумкин эмас. Айниқса жонли эфир вақтида. Сиз видео кўриб турган пайтда ёнбошлаб қолган ёхуд қўлдан тушиб кетган телефонни сифатсиз тасвирини кўришни истамасангиз керак?

Агар сиз видео билан жиддий шуғулланишга қарор қилган бўлсангиз, у ҳолда телефон учун штатив сотиб олинг. Штатив тасвирга олиш жараёнида телефоннинг қимирлаб кетмаслигини таъминлайди.

Сизнинг орқангизда кўзингиз борми? Менда йўқ.

Шунинг учун селфи видеога олиш жараёнида албатта барча нарсалар жойида эканига ёки ортиқча бирон нарса йўқлигига аҳамият беринг. Сиз жуда ҳам яхши видео олишингиз мумкин, лекин тасвирда сизнинг дивандаги пайпоғингиз кўриниб қолса, омад кафолатланади, фақат ёмон тарафга.

Сиз танлаган фон видеонинг мавзусига мос келиши зарур. Агар сиз физика фанига оид видео олаётган бўлсангиз, фонда мавзуга оид нарсалар бўлиши керак. Дунёнинг сиёсий харитаси эмас.

Айни шу қоидалар бошқа бирор кишини тасвирга олиш жараёнида ҳам ўзгармайди. Асосийси сиз у инсонни тасвирга олаётганингиз ҳақида огоҳлантиришни унутманг!

Олинган видеони монтаж қилиш мумкин. Яъни кераксиз жойларни қирқиб ташлаш. Эффект қўшиш. Овоз ёзиб, уни видеога ёки суратга қўшиб қўйиш мумкин.

Бунинг учун кўплаб махсус дастурлар мавжуд. Масалан, Kinemaster, Vivavideo, InShot, Quik Video Eitor ва бошқалар. Уларнинг барчаси бир мақсадда қўлланилади.

Уларнинг қандай ишлаши, видеони қандай ўзгартиши борасида кўплаб видео дарсларни топиш мумкин.

Айни пайтда катта аудитория тўплаш учун видео билан ишлашни билишингиз керак. Мен бугун сизга ижтимоий тармоқ учун олинадиган видеоларга керак бўлган оддий, лекин мухим жихатларни айтиб ўтдим.

Как монтировать видео на мобильном телефоне:

 

Agar siz imlo xatosini topsangiz, iltimos, ushbu matnni tanlab va Ctrl + Enter tugmalarini bosib bizga xabar bering.

Yuklash
Chop etish