Ҳар қандайлари. Журналист ҳамма янгиликларни – халқаро ва маҳаллий, шу жумладан сиёсат, спорт, бизнес, таълим, криминал, санъат ва кўнгилочар, фан, соғлиқ, ҳаёт тарзи, мода, саёҳатларни – барчасини диний нуқтаи назардан ёритиши мумкин.
Диний янгиликлар сирасига текширув репортажлари, қаҳрамон сифатида конфессиялар вакиллари ёритилган ҳикоялар, диний жиҳатларига эътибор қаратилган таниқли шахслар ва оддий инсонлар профиллари, ҳамда диний масалалар тилга олинган таҳлиллар киритилиши мумкин.
Дунёвий ОАВ учун шундай манбаларга ишониш ва фақат шундай фикрларни улашиш хавфли. Диний манбалардан олинган иқтибосларни ва диний атамаларни материалларда заруратсиз ва аниқ шарҳларсиз ишлатмаганлик яхши. Диний битиклар турли хил талқин қилиниши мумкин.
Диний мавзуда материал тайёрлашда ҳам, бошқа мавзулардаги хабарларни тайёрлашда бўлгани каби, фикрлар мувозанатини сақлаш муҳимдир. Турли манбаларни изланг, шу жумладан муаммога замонавий ёндашув таклиф қилган ва уни фақат эски услубда ҳал қилишни таклиф қилмайдиганларини ҳам.
Биринчи навбатда, диний мавзуларга оид материалларни тайёрлашда халқаро журналистика стандарталарига риоя қилиш муҳимдир:
Ундан ташқари қуйидагиларни ёдда тутиш муҳим:
- инсонлар ҳаётида дин тутган ўринни ҳурмат қилишни;
- диний мавзуларни ўрганишга тайёр бўлишни;
- ҳар бир диний мавзудаги ҳикояларда иккитадан кўпроқ тарафлар бўлиши мумкинлигини;
- қандайдир диний нуқтаи назарни тарғибот қилиш мумкин эмаслигини;
- қаерда ва қандай яшашларидан, йиғилишларидан, ибодат қилишларидан қатъий назар, қаҳрамонларингиз билан вақт ўтказишга тайёр бўлиш кераклигини;
- шахсан ўзингиз ўлар билан рози бўлмасангиз ҳам, турли хил диний эътиқодларнинг тафсилотларини аниқ ва ҳолисона тасвирлаб бера олишни;
- диний масаларнинг аксарияти муқаддас китоблар билан боғлиқлигини;
- маданият орқали ишлаш, турли хил маросимларни ва уларнинг хусусиятларини аудиториянгизга тавсифлаш учун кучли ёзиш қобилиятига ега бўлишни.
Диний озчиликлар тўғрисида мақола ёзишдан олдин, ушбу гуруҳ ҳақида иложи борича кўпроқ нарсани билиб олишга ҳаракат қилинг ва камида бир кун ушбу жамият аъзолари билан, уларнинг амалиётини ўрганиб, одамлар билан қандай алоқада бўлишларини кузатиб боринг. Уларнинг динига қўшилиш зарурати йўқ, лекин бу тажриба шу одамларни чуқурроқ ўрганишга имкон беради.
Бу диний жамоа ҳақидаги стереотиплар қаерда ва нима учун пайдо бўлганлигини тушунишга ҳаракат қилинг? Сизнинг мамлакатингиздаги ташқи омиллар (қонунчилик, сўз ва эътиқод эркинлиги, аудиториянинг танқидий фикрлаш даражаси) ушбу диний озчиликни идрок этишга қандай таъсир қилади? Бу тўғрисида олим ва экспертлардан сўранг.
Диний озчиликни жамиятга қарши қўйманг: бу жамоа одамлари орасида ҳам мамалакат ривожига хисса қўшган ўз касбининг мутахассислари мавжуд эканлиги аниқ.
Эътиборингизни фақат битта содир бўлган воқеага ёки диний озчилик иштирокида бўлган можаро ва унинг оқибатларида қаратманг. Муаммонинг илдизларини тадқиқот қилинг, улар кўпинча уларнинг диний мансублигига умуман алоқаси бўлмайди.
Фактларингизни контекстга жойланг, таҳлилий материаллар ва журналистик текширувларда эса (боғликлиги бўлган ҳолатда) экспертлар билан қилинган интервьюлар орқали муаммонинг мумкин бўлган ечимларини тасвирланг. Лекин аудиториянгиз барча мавжуд диний хилма-хилликни қабул қилишга тайёр бўлмагунча, репортажингизда ушбу ечим тўғрисидаги мунозараларни қўзғатманг.
Марказий Осиё мамлакатларида диний ташкилотларни қайд этиш ҳуқуқий тартиблари мавжуд. Жамият ва унинг тўғрисидаги ахборотларни қуйидаги ресурслардан топиш мумкин:
Тожикистон
Қирғизистон
Қирғизистон Республикаси дин ишлари бўйича Давлат комиссияси
Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Диний ишлар бўйича қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Қозоғистон
Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Динлар бўйича қомитаси
Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисобга олиш қўмитаси
Материалда сиз ёритаётган диний ташкилотнинг ҳуқуқий мақомини албатта кўрсатилиши шарт.
Ҳа. Марказий Осиё мамлакатларингинг Конституциялари барча фуқароларга динни эркин тутишҳуқуқини беради. Шундан келиб чиқиб журналист, этик тамойилларини бўзмасдан, ўз эътиқодини амалда қўллаши мумкин. Ва, эҳтимол, унинг диний билимлари унинг келажак репортажларини яхшилайди.
Бунинг учун журналист бир неча оддий қоидаларга риоя қилиши бас:
- ўзингиз бевосита ташриф буюрадиган масжид, маъбад, ибодат уйидан янгиликлар ва репортажлар берманг;
- материалларда ўзингизнинг эътиқодингиз ёки урф-одатларингизни сиз ёзган бошқа динларга нисбатан қўпроқ тарғиб қилмаслик;
- доимий равишда ўзингиз ташриф буюрадигандиний жамоат аъзоларига ҳавола қилишдан фойдаланмаслик;
- ўзингизнинг диний жамоангиз муаммолари ҳақида хабар бермаслик ва уни янгиликларда тарғиб қилмаслик;
- сизнинг диний қарашларингизга қарама-қарши бўлган дунёвий муаммолар тўғрисида ёзмаслик.
Шунингдек, сиз диний жамоангиздаги ҳар қандай етакчилик лавозимидан воз кечишингиз керак, чунки журналистнинг диний урф-одатлар тўғрисида холис ва объектив хабар бериш қобилиятига путур етказиши мумкин.
- Бундай жиноятларни содир этганларни қандай номлашни таҳририятда келишиб олинг. Журналистиканинг халқаро нормаларига мувофиқ, суд улар террочилик қилганини аниқлаб, қарор чиқаргунига қадар биз бу жиноят иштирокчиларини «террористлар» деб, номлашимиз мумкин эмас. Худди шу сабабга кўра ҳақиқий журналист уларни ўз репортажида «мусулмон экстремистлар» деб номлаб олмайди, чунки бундан ташқари бундай атамани ўзи йўқ. Бунга риоя қилмаган журналист дин ва жиноятни бир-бирига боғлайди.
- Дин мавзусида ёзиш учун керакли бўлган атамалар луғатини тайёрлаб олинг.
- Агар ўша одамлар суд тартибида террорист деб тан олинган бўлса, материалда буни суд қароридан иқтибос келтирган ҳолда кўрсатиш керак.
- Ҳар доим ҳодисанинг динга боғлиқ бўлмаган сабабини фош қилинг, бироқ бетараф қолинг Журналист шахсий баҳо бермаган ҳолда, фақат тасдиқланган далилларни келтириши керак.
- Тақиқланган гуруҳларнинг афсоналарини контекст ва текширув билан фош қилинг, масалан, террористлар «ифлос бомба»лар ёки ядровий қуролларга эга эканлиги – уларнинг ҳаёлий тасоввуридир. Шунингдек, улар дин номидан қилган, гўёки «жиҳод» ҳам шу билан бир қаторда. Ёки радикал экстремистик гуруҳлар Марказий Осиёда жиҳод қилиш учкн тўпланганлиги ҳақидаги афсона. Журналистик текширувлар ўтказинг, турли ўйдирма афсоналарни фош қилинг, далилий аниқсизликларни тасвирланг, аудиторияни эътиборини диннинг ҳақиқий аспектларига жалб қилинг.
Низо ва нафрат тили – замонавий медиаларнинг катта муаммоси. ОАВ кўп ҳолатларда турли хил низолар, ахборот урушларига жалб этишади, бу эса баъзан журналистик этикани бузилишига ундайди. Бунинг натижасида бағрикенглик ва хилма-хилликни қабул қилишга ундаш ўрнига турли жамоалар ўртасида келишмовчилик ва низоларни тарқатувчи материаллар матнлари пайдо бўлади.
Диний мавзудаги мақола тайёрлаганда ноўрин атамаларни ишлатишдан қочиш муҳим.
Бундан ташқари, халқаро журналистика нуқтаи назаридан журналистикада нима ҳуқуқий мазмун деб ҳисобланишини, яъни нима салбий баҳоловчи нафрат тили эмаслигини эсда тутиш керак. Баёнотда/иқтибос/мақола/аудиовизуал маҳсулотда (ирқий, этник, диний, жинсга, ижтимоий гуруҳга нисбатан баъзи баҳоловчи клише ва стереотиплар мавжуд бўлган жойда) муайан гуруҳ устидан репрессиялар ўтказишга ундаловчи лингвистик конструкциялар, аниқ (гипотетик эмас!) чақириқлар бўлмаслиги керак, бошқа сўз билан айтганда мўлжалланган ҳаракатларнинг аниқ тавсифи, ҳамда ушбу медиамаҳсулот тарқатилаётган пайтдаги ижтимоий-сиёсий вазият ёритилинаётган мавзуга сезгир (нозик) бўлмаслиги керак.
Мамлакатнинг арабийлаштирилиши, жиҳод, исломийлар, ислом давлати, ўлим кишиси, шоҳид, худосиз, мутаассиб – бу таърифлар журналист томонидан ишлатилмаслиги керак. Бу сўзларнинг асл маъноси бузилган ва энди улар мусулмон дини тўғрисида салбий тасаввур ҳосил қилади.
Тавсия этилган атамалар рўйхати ва динни ёритишда тўлиқ қўлланма билан бу ерда танишишингиз мумкин.