Yuklash
Chop etish

Янги медиалар геймлаштирилиши (контентни ўйин сифатида тақдим қилиш). Марказий Осиё журналистларида геймлаштириш воситаларидан фойдаланиш имкони мавжудми?

Геймлаштириш – бу одамларнинг фикрлаш тарзини ўзгартишга ёки ОАВ кўпроқ аудиторияни жалб қилишга қаратилган журналистикани янги йўналиши. Лекин геймлаштирилган контент яратиш – муайан мбалғ талаб этувчи мураккаб жараён. Шундай қилиб, геймлаштириш пул сарфлашга арзийдими ва бу Марказий Осиё журналистлари учун қанчалик мавжуд?

Дерек Келин. Photo: github.com/DerekCaelin

Ўйинларни жамиятга бўлган таъсирини тадқиқ қилган ва илгари АҚШда ўйинлар ишлаб чиқарувчи бўлган Дерек Келин CABAR.asia Медиамактабига интервью берди. У геймлаштиришнинг афзал томонлари, журналистлар бу воситадан қандай фойдаланишлари мумкинлиги ҳамда геймлаштириш воситалари қанчалик Марказий Осиё журналистлари учун мавжудлиги ҳақида сўзлаб берди.

Журналистлар ўз фаолиятида геймлаштиришдан нима мақсадларда фойдаланишади?

– Кўпчилик контентни янада қизиқарли қилиш учун дастлаб ўйин бўлмаган нарсага ўйин механизмларини қўллаш жараёнига мурожаат қилишганлари учун «геймлаштириш» сўзидан фойдаланишади. Мен журналистикада геймлаштириш тўғрисида гапирганимда, ҳикояларни бошқача айтиб бериб бўлмайдиган ҳолда уларни ўйинлар орқали аудиторияга етказишни ва аудитория пассив эмас, балки контент билан ўзаро алоқада бўлишини назарда тутаяпман.

Шахсан менимча, буж уда қизиқарли ва профессионал технологик кўникмаларни талаб қилмайди, бу ҳикоя қилишнинг (сторителлинг) сифат жиҳатидан бошқача тури. Анъанавий форматларда бўлгани каби, муҳим масалаларни хужжатлаштириш ёки тасвирлаш учун ОАВларида ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, Сурия зиддиятлари мавзуси ОАВ интерактив контентларида кенг ёритилган. «1000 Days of Syria», «Syrian Journey: Plan your Escape Route», «Endgame: Syria» и «Project Syria» – бу ўйинчини урушни бошидан кечираётган ва тўқнашувлар зонасидан қочиб қутулиш тўғрисида қарор қабул қилган Сурия фуқароларининг ўрнига қўядиган интерактив ўйинлар мисоллари.

Анъанавий журналистик форматларига нисбатан геймлаштиришнинг хусусиятлари нималардан иборат?

-Ўйинлар анъанавий форматлардан ўзининг интерактивлиги билан фарқ қилади. Видео, аудио ва босма ОАВда статик ҳикоялар тақдим этилади: воқеа ким кўраётганига қараб ўзгармайди ва фойдаланувчи унинг ривожига таъсир қиладиган қарорларни қабул қилмайди. Ўйинлар эса интерактив, бошқа сўз билан айтганда аудитория ҳикоянинг яратилишида ва унинг ривожида фаол иштирок этади.Бундай интерактивлик (интерфаоллик) шуни англатадики, унда фойдаланувчининг  ҳикоя билан ўзаро муносабати (таъсири) даражаси умуман бошқача.

Ўйинлар ўйинчиларни маълум бир персонаж (шахс) сифатида ўйнашларини, қарорлар қабул қилишларини ва ушбу қарорлар оқибатларини кузатишни таклиф қилади. Айнан интерфаоллик ўйинларни ўқитувчилар, мураббийлар, ва муайан муаммо бўйича бошқа нуқтаи назарни етказадиган одамлар учун фойдали қилади.

Геймлаштиришни журналистикада қўллаш қанчалик самарали?

– Стэнфорд университети виртуал ҳақиқат ва ҳамдардлик ҳиссини яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказди. Тадқиқот видео ўйинлар баъзи муаммолар бўйича одамларнинг фикрларини ўзгаришига ёки одамларнинг воқеаларга бўлган муносабатларини ўзгаришига қандай таъсир қилишини аниқлашга қаратилган эди. Тадқиқотчилар уйсизлар тўғрисидаги ўйинлар асосида узоқ муддатли тадқиқот ўтказдилар. Ўйинчига виртуал дубулға кийиб, уйсиз бўлиб қоладиган одам ўрнига қарорлар қабул қилиш таклиф қилинди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, узоқ вақт давомида ушбу ўйинни ўйнаган одамларнинг катта гуруҳи уйсизлар ҳақидаги ва уларга қандай муносабатда бўлиш тўғрисидаги фикрларини ўзгартирган.

Бугунги кунда ОАВда геймлаштириш қанчалик кенг қўлланилади?

– Умуман олганда ўйинлар яратилиши журналистларнинг тезкор ишларидан орқада қолмоқда. Уларни яратиш учун алоҳида шароитлар керак ва муҳаррирлар ўйинни муваффақиятли қилиш учун ҳақиқатан ҳам маблағ сарфлаш хоҳишлари ҳақида қарорга келишлари керак. Одамларга, одатда, амалий ҳаётдан олинган ҳикоялар ёки вокеалар тўғрисидаги ҳикоялар ёқади. Ижодкорлар ўйинларнинг кучидан фойдаланиб, одамларга маълум хабарларни етказиш учун ҳикоя чегараларини кенгайтирадилар.

Менимча, анъанавий журналистлар ўйинлардан сторителлинг (ҳикоя қилишнинг визуал услуби) учун фойдаланишади, бу ўйинларнинг табиатига кўпроқ мос келади. Ҳикоя қилишнинг стандарт услублари ҳали ҳам жуда анъанвийдир. ОАВларнинг кўпчилиги видео, аудио ва босма ёки онлайн контент орқали истеъмол қилинади.

Ўйинлар ва янги технологияларни ўз ишига киритиш учун журналистлар қандай билим ва кўникмаларга эга бўлишлари керак?

– Ўйинларни яратиш жуда мураккаб: кўпинча бунинг учун кўп масалаларни ечишга қодир жамоа керак (ёки шахс) керак бўлади. Шунинг учун ўйинлар ишлаб чиқиш видео ёки босма материалларга қараганда қимматроқ бўлади, истеъмол қилишга бўлса худди шундай вақт кетади.

Ўйинлар яратиш одатий журналистикадан ташқари бир қатор кўникмаларни талаб қилади. Сиз мураккаб ҳодисаларни аниқ ҳикоя оқими сифатида яратишингиз учун нафақат журналистика кўникмаларидан, балки видео ва аудио ишлаб чиқариш, ҳамда  ўйин компонентларини тайёрлаш учун технологик кўникмалардан ҳам фойдаланишингиз керак.

Аммо технологиялар ривожланиб бормоқда ва ўйинларни яратишга киришишни таъминлайдиган воситалар пайдо бўлган. Албатта, мураккаб аудио ва визуал таркибларга эга янада улкан лойиҳаларни яратиш учун журналистлар тажрибали ўйин ижодкорлари билан ҳамкорлик қилишлари керак. Бунинг йуллари кўп. Талабалар ва мустақил ўйин ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишфойдалидир, айниқса, агар жамоа ишлаб чиқариш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун маблағ олиши мумкин бўлса.

Молиявий ёрдам йўқлигини ҳисобга олсак, Марказий Осиё журналистлари учун геймлаштириш воситалари мавжудми? Сиз уларга қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

– Кўплаб воситалар мавжуд. Twine Game Engine – дастурлаш кўникмаларсиз ишлатилиши мумкин бўлган восита. Ушбу восита дастурлаш кўникмасига эга бўлмаган одамга иураккаб сюжет чизиқларига бой ҳикояни айтиб беришга ёрдам беради. У онлайн тарзда мавжуд ва сизда компьютер бўлса уни юклаб олиб, ишлатишингиз мумкин.

Бу энг оддий восита, лекин сизнинг режаларингиз юксакроқ бўлса ва нафақат матн блокларидан, балки бошқа ўйин элементларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, ўйлайманки, сиз дастурчи ёёки уйин ижодкорлари билан ҳамкорлик қилишингиз керак. Сиз университетлар ёки мустақил ўйин ижодкорлари билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. Гап шундаки, ўйин қанчалик мураккаб бўлса, уни яратиш учун сизга шунча кўп кўникмалар ва ресурслар (пул ва вақт) керак бўлади.

-Тез-тез шундай ҳам бўладики, сиз узоқ вақт ўйин яратиш билан банд бўласиз, аммо сизга қўшимча маблағ керак бўлиб қолади ва сиз пул излашга киришасиз. Айни шу сабабдан журналистлар Twine каби текин ва мавжуд воситаларга эътиборларини қаратганлари афзалроқдир. Фақат сўзлардан фойдаланган ҳолда сиз бир неча овоза бўлиб кетадиган ҳикоялар яратишингиз мумкин. Бундан ташқари бундай воситалар анча арзон, улар ёрдамида ўйин яратиш эса анча тез. Twine – бу очиқ манбада жойлашган текин восита, шу сабабдан уни ҳар ким ишлатиши мумкин.

Agar siz imlo xatosini topsangiz, iltimos, ushbu matnni tanlab va Ctrl + Enter tugmalarini bosib bizga xabar bering.

Yuklash
Chop etish