Yuklash
Chop etish

Норозилик акциясида ишлаётганда журналистик хавфсизликнинг 10-та қоидаси

Митинг, пикет, намойишлар оддий аҳолига ҳокимият ҳаракатларидан норозилигини билдиришга ёрдам беради. 

Ривожланган мамлакатдларда бу демократиянинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади, аммо Марказий Осиё мамлакатдарида фуқаролар баъзи масалаларга ўзларининг муносабатларини ҳокимият тепасида бўлганларга етказиш учун энди-энди норозилик акцияларнинг оммавий шаклларидан фойдаланишни ўрганмоқдалар.

Кўпинча, бундай ҳаракатлар хавфсизлик кучлари ва намойиш қатнашчилари тўқнашуви билан тугайди, унда кўча демократиясининг ажралмас гувоҳи ва шериги бўлган оддий фуқаролар ва журналистлар азият чекмоқда. 

Юқори норозилик салоҳиятга эга бўлган мамлакат, Кирғизистонлик медиа мутахассиси Азамат Тынаев ва CABAR.asia медиа мактаби оммавий ахборот воситалари ходимлари митингларни ёритишда ўзларини қандай ҳимоя қилишлари тўғрисида тавсиялар тайёрлади.

#1 Муҳаррир журналистларни қаерга юбораётганини англаши даркор

Турли митинглар ва оммавий акцияларни ёритиш бўйича умумий қоидалар мавжуд эмас. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлади. Биз буни экстремал журналистика деб атаймиз, чунки ҳеч қачон нимага тайёр бўлиш кераклигини олдиндан билмайсиз. Бу шуни англатадики, норозилик акциясини ёки махсус операцияни ёритишдан олдин сиз вазиятни баҳолашингиз керак. Ҳа, ҳаёт бирин-кетин янги тўсиқларни келтириб чиқаради, лекин нима қилиш кераклиги ҳақида шама қилувчи ўзига хос белгилар мавжуд.

Муҳаррирлар «кўчада» ишлашнинг асосий нюансларини билишлари ва улардан фойдаланиб журналист учун вазиятнинг хавфлилик даражасини баҳолашлари керак. 

Агар гап фрилансерлар ҳақида кетмаса, журналистни ушбу характердаги янгиликларни ёритиш учун юбориш масаласини фақатгина муҳаррир қарор қилиши мумкин.

Ва содир бўлиши мумкин бўлган хавф ва таҳдидлар учун жавобгарлик фақат муҳаррир зиммасида бўлади.

#2 Журналист норозилик намоиши иштирокчилари тилида гаплаша олиши керак

Норозилик акциясига тажрибали ва стрессга чидамли журналистни юбориш керак. Ва, у ёлғиз бормагани яхши. Бундай тадбирларда бирон бир вазиятда бир-бирларига кўмаклашиш учун жуфт, ёки гуруҳ бўлиб ишлаган яхшироқдир. 

Бундан ташқари, беқарорлик даврида миллатчилик масалалари кескинлашиши мумкин. Воқеалар содир бўлаётган жойга журналистни юбораётганда муҳаррир буни ҳам ҳисобга олиши дакркор.

#3 Бу масалаларда журналистнинг жинси муҳим эмас

Тартибсизликлар марказида ишлаётган журналистнинг гендер масалаларига келсак, алоҳида айтадиган гап йўқ. Содир бўлаётган воқеа иштирокчилари томонидан тажовуз оммавий ахборот воситасининг ходимининг жинсига катъий назар содир бўлиши мумкин.

#4 Митингда пошналарга жой йўқ

Митингга ким боришидан қатъий назар, у эркак бўладими, аёлми, у вазиятга мутаносиб кийим кийиши керак. Кўпинча, бундай майди нарсаларга эътибор берилмайди, бироқ бир ҳил пайтда журналист аёл норозилик митингдан репортажни пошнали пойабзалда олиб бораётганини кўриш мумкин. Бу ноўрин, чунки экстремал вазият пайдо бўлса, керак бўлганда, воқеа жойини тез тарк этиш керак. Ноқулай пойабзалда қанчалик тез ва узоқ югуришингиз мумкин?

#5 Униформа ҳимоя қилади, лекин ҳар доим ҳам эмас

Журналистларга митинг пайтида уларни иштирокчилардан ажратувчи белгилар керак. Амалиёт шуни кўрсатдики, «Пресса» деб ёзилган нимчалар етарли эмас. Қўшимча ҳимоя воситалари сифатида стикерлар, бейсболкалар, енгдаги ёзувлардан фойдаланиш керак. Аммо, журналистнинг униформаси оломон томонидан тажовузга ёки бошқа таҳдидларга олиб келиши ҳам мумкин. Айниқса, ҳаракатлари ноқонуний ёки бировларнинг пули эвазига тузилган гуруҳлар ҳаракатлари ёритилишида. 

#6 Бош ёрилгандан кўра дубулға (шлем) ёрилгани афзалроқ

Велосипед, ҳатто қурилиш дубулғаси (каска) – бу бош-мия жароҳатини олдини олишнинг яхши воситаси. Айниқса, оломондаги одамлар тош улоқтира бошлаганда.

Бироқ, журналистлар ҳар доим ҳам дубулға фойдасини тўғри баҳолай олмайдилар. ОАВ бирининг ходими энди велосипед дубулғасини киймаслигини айтди, чунки йигит йиқилганида дубулға ёрилиб кетган эмиш. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ёш йигит вазиятдан хато ҳулоса чиқарган: агар унинг бошида дубулға бўлмаганида, боши ёрилган бўлар эди. 

#7 Ҳарбий услубдаги кийим тақиқланади

Оммавий ҳаракатларни ёритишда, ҳарбийлаштирилган ҳар қандай восита, жиҳозлар қатъиян тақиқланади. Журналист айнан фуқаровий кийимда бўлиши даркор. 

#8 Митингда қимматбаҳо ускуналарсиз иш олиб бориш афзал

Журналистик ускуналар билан эътиборни жалб қилманг. Айниқса, тажовузкор оломон ҳақида гап кетганда бу муҳим. Эҳтиёткор бўлишингиз керак, чунки қимматбаҳо ускуналар мавжудлиги талончилик ҳаракатини қўзғатиши мумкин.

Жонли кўрсатувларни (стримларни) смартфондан олиб бориш ҳам мумкин. Чунки, ушбу маълумот узатиш усулидан нафақат журналистлар, балки оддий фуқаролар ҳам фойдаланадилар.

Биз бевосита эфирнинг этикасини энди англаб, ўрганяпмиз. Бу восита янги эмас, лекин ҳали тагигача тўлиқ ўрганилмаган. 

Шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, оператор камерани ишлатади, лекин нималар объективга тушаётганини охиригача англамайди. 

Журналист жараёнга тўлиқ қўшилиши ва кадрда нима бўлаётганини англаши керак.

#9 Низо тилидан воз кечинг

Журналистлар ижтимоий тармоқларда чоп этган контент – алоҳида масала. Журналистлар ҳис-туйғулар таъсирида ноўрин хабарларни ёзишлари мумкин, бу эса матбуотга нисбатан носоғлом муносабатни уйғотиши мумкин.

Журналистларга иложи борича холис, бетараф бўлиш ва ўз саҳифаларида бирон бир ҳайқириқ баёнотларга йўл қўймаслик, заҳарли жумлалар ва нафрат, низо тилига йўл қўймасликлари кераклиги тўғрисида кўрсатма бериш муҳим.

Биз шундай амалиётни кузатмоқдамизки, жанжалли воқеалардан сўнг журналистларга қарши судга даъво аризаси берилиши мумкин. Яъни, вазият барқарорлашди, муаммо ҳақида ҳамма унутиб бўлди, бироқ таҳририятга журналистга қарши даъво аризаси берилганлиги тўғрисида хабар келади.

Бундан келиб чиқадики, журналист ўзини нафақат жисмоний жиҳатдан ҳимоялаш, балки унинг материали, гаплари келажакда ҳам муаммолар келтирмаслиги ҳақида ҳам ўйлаши даркор. 

#10 Энг асосий қоида

Ҳеч қандай репортаж журналистнинг ҳаётига лойиқ эмас. Биз воқеалардан кетолмаймиз, бироқ хавфсиз масофа сақлашимиз даркор.

Бизнинг касбимизда бу борада муайан ноаниқлик мавжуд: биз ўзимизни ҳимоя қилиш муҳимлигини айтамиз, аммо, бошқа томондан, ушбу касбий хавф ишимизнинг узвий қисми бўлиб қолаверади. 

Аsosiy fotosurat: RFE/RL

Agar siz imlo xatosini topsangiz, iltimos, ushbu matnni tanlab va Ctrl + Enter tugmalarini bosib bizga xabar bering.

Yuklash
Chop etish